

Ушбу маҳсулот «Элдорнинг омадли шапкалари» номини олди.
«Бу шапкаларда сизни тўхтатиб бўлмайди, сизнинг бошингиз эса энг қийин вазиятларда барчасини ҳал қилади!» – деб ёзади «Ростов»нинг твиттердаги расмий саҳифаси.
«Ростов» Россия чемпионаининг 27-турида «Краснодар»га қарши ўйиннинг 89-дақиқасида мағлубиятдан қутулиб қолди. Ушбу голни ўзбекистонлик Элдор Шомуродов боши билан урди.
Ушбу вазиятда ҳужумчининг бошида чўмилиш шапкаси бор эди. 79-дақиқада рақиб вакили Александр Мартинович билан тўқнашувдан сўнг шифокорлар Шомуродовга шапка кийдиришга қарор қилишганди.




