UZ

"Ростов" PR-директори ишдан кетди. Карпин ҳам кўплаб футболчилар қатори кетиши мумкинлигини айтиб ўтди Янгиликлар

"Ростов" PR-директори ишдан кетди. Карпин ҳам кўплаб футболчилар қатори кетиши мумкинлигини айтиб ўтди

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин молиявий муаммолар сабаб клубдан кетиши мумкинлигини айтди.

"Ҳа, агар клуб президенти Арташес Арутюнянц ва спорт директори Алексей Рискинлар ҳам кетишса, кўп футболчилар қатори мен ҳам кетаман. Менга клуб ҳам жамоа ёқади, шаҳар, ажойиб атмосфера, ажойиб мухлислар. Буларнинг ҳаммаси хурсандчилик бағишлайди, аммо клуб ташқарисидаги ҳолатларни ҳозир ҳисобга олишнинг мавриди эмас. Берилган ҳамма ваъдалар сафсатадан бошқа нарса эмас. Ахир бу жамоа қийинчилик билан, айниқса Арутюнянц ва Рискинларнинг оғир меҳнатлари туфайли йиғилди. Энди эса буларни йўқотиш аламли бўлади", - дейди Карпин.

Эслатиб ўтамиз, Кеча "Ростов" PR-директори Штанько ишдан кетганди. Шунингдек, жамоа бош мураббийи ва футболчилар, жумладан Элдор Шомуродов ҳам жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг