"Ростов" Ионов билан ҳамкорликни давом эттиради

22 янв 2020, 22:54
Ярим ҳимоячи Алексей Ионов "Ростов" билан ҳамкорлик битимини узайтирди.

"Ростов" ва Россия терма жамоаси футболчиси Алексей Ионов клубимиз билан шартномани узайтирди. Жамоамиз етакчиларидан яна бири "кўк-сариқлар" шарафини ҳимоя қилишда давом этишидан хурсандмиз", – дейилади клуб баёнотида.

"Ростов" сафида учинчи мавсумини ўтказаётган 30 ёшли вингер муқаддам "Зенит", "Кубан", "Анжи", "Динамо" ва ЦСКА клублари шарафини ҳимоя қилган эди.


Манба: twitter.com/rostovfc