"Ростов" ҳужумчиси Кипрга йўл оладиган бўлди

Alisher
10 янв 2020
Кипрнинг АПОЭЛ клуби "Ростов" ҳужумчиси Бьорн Сигурдарсонни ижарага олади.

"Ростов"нинг исландиялик форварди Кипр жамоасида жорий мавсумнинг сўнггига қадар ижара асосида ўйнайди.

Бьорн мавсумнинг илк қисмида рақобатда Элдор Шомуродовга имкониятни бой берди ва 2та гол уриш билан чекланди.

Валерий Карпин эса Сигурдарсондан кўпроқ нарса кутаётган эди. Хабарга кўра, томонлар ҳозирда музокаралар олиб бормоқда ва битим тез орада имзоланиши мумкин.


AlisherМуаллиф
Манба: sport24.ru