⚡️ Роналдунинг ЖЧдаги умумий статистикаси
11 дек 2022 10:35
Янгиликлар
⚡️ Роналдунинг ЖЧдаги умумий статистикаси
Кечаги, Марокашга қарши баҳс у учун омадсиз якунланди. ФИФА медиаси 37 ёшли форвардга мусобақадаги иштирокига атаб видеоролик тайёрлади ва унга миннатдорчилик билдирди. Роналду 5 та мундиалда гол урган илк футболчига айланган ҳақида хабар бергандик.
Унинг турнирдаги умумий статистикаси билан таништирамиз.
Дебют – 2006 йил гуруҳ босқичи доирасида Анголага (1:0) қарши бўлиб ўтган;
Илк гол – 2006 йил гуруҳ босқичи доирасида Эронга (2:0) урилган;
Илк ассист – 2010 йил гуруҳ босқичи доирасида Шимолий Корея (7:0) билан баҳсда юз берган;
Хет-трик – 2018 йил гуруҳ босқичи доирасида Испания (3:3) билан ўйинда 3 та гол урган ва мусобақада хет-трикка эришган ёши энг катта футболчига айланган (33 ёш-у, 131 кунлик).
22 та ўйинда иштирок этган;
10 та ғалаба қўлга киритилган;
5 та дуранг;
7 та мағлубият;
Сариқ карточкалар – 4 та (2006, Эрон; 2010, Кот-д'Ивуар; 2018, Эрон, 2018, Уругвай);
23 та учрашувда қайдномадан жой олган. Уларнинг 20 тасида асосий таркибда майдонга тушган, 2 тасида захирадан ўйинга қўшилган ва фақатгина бир бор (2006 йил, гуруҳ босқичи, Мексика – 2:1) захирада қолган.
Голлари – 8 та (2006, Эрон – 1 та гол; 2010, Шимолий Корея – 1; 2014 ва 2022, Гана – 2; 2018, Испания – 3, 2018, Марокаш – 1);
Ассистлари – 2 та (2010, Шимолий Корея – 1; 2014, АҚШ – 1);
Гол ёки ассист қайд этган баҳсларда жамоаси ютқазмаган:
ЖЧ-2006, гуруҳ босқичи: Португалия – Эрон 2:0 (гол);
ЖЧ-2010, гуруҳ босқичи: Португалия – Шимолий Корея 7:0 (гол+ассист);
ЖЧ-2014, гуруҳ босқичи: Португалия – АҚШ 2:2 (ассист);
ЖЧ-2014, гуруҳ босқичи: Португалия – Гана 2:1 (гол);
ЖЧ-2018, гуруҳ босқичи: Португалия – Испания 3:3 (хет-трик);
ЖЧ-2018, гуруҳ босқичи: Португалия – Марокаш 1:0 (гол);
ЖЧ-2022, гуруҳ босқичи: Португалия – Гана 3:2 (гол).
Энг яхши натижаси – 2006 йил, 4 ўрин (бронза учун баҳсда Германия имконият бой берилган – 1:3);
Man of the match – 7 марта учрашувларнинг энг яхши футболчи деб топилган (бу борада ундан олдинда фақатгина Лионель Месси бор – 10 та);
Роналду 5 та мундиалда майдонга тушган футболчилар қаторидан жой олди. Бундай натижага Антонио Карбахаль, Андрес Гуардадо, Рафаэль Маркес (уччаласи Мексика), Лотар Маттеус (Германия), Лионель Месси (Аргентина) ҳам эришган;
Роналду мусобақада 8 та гол урган футболчилар (умумий тўпурурлар ичида 16-26-ўринлар) рўйхатига кирди. Бундай натижага Гильермо Стабиле, Диего Марадона (Аргентина), Леонидас да Силва, Неймар, Ривалдо (уччаласи Бразилия), Оскар Мигес (Уругвай), Харри Кейн (Англия), Руди Фёллер (Германия) ҳам эришган;
Пенальтидан урилган голлар – 3 та;
Жарима зарбасидан урилган голлар – 1 та;
Жарима майдони ташқарисидан урилган голлар – 1 та;
Жарима майдони ичидан урилган голлар – 3 та;
Чап оёқда – 2 та гол;
Ўнг оёқда – 5 та гол;
Бош билан – 1 та;
Умумий зарбалар – 102 та;
Аниқ зарбалар – 36 та;
Жарима зарбасини амалга оширган – 26 марта;
Муваффақиятли дриблинглар сони – 36 та;
Голга яратувчи пас берган – 26 марта;
Умумий ўтказган вақти – 1,762 дақиқа.
Ваниҳоят, Роналду қатнашган мундиалларда Португалия ТЖнинг натижаси:
2006 – 4 ўрин (Германия – 1:3);
2010 – 1/8 финал (Испания – 0:1);
2014 – гуруҳ босқичида 3-ўрин (АҚШ ва Германия чиққан, Гана охирги бўлган);
2018 – 1/8 финал (Уругвай – 1:2);
2022 – 1/4 финал (Марокаш – 0:1).
ЯКУН...

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар