UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  10 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор  6 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  111 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  22 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  21 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2

Биласизми? Роналду Европа Лигасида ўйнаган, аммо ... Янгиликлар

Биласизми? Роналду Европа Лигасида ўйнаган, аммо ...

Криштиану Роналду катта эҳтимол билан бу мавсумни ҳам “Манчестер Юнайтед”да ўтказиши кутилмоқда.

“Қизил иблислар” ўтган мавсум якунларига кўра, АПЛда 6-ўриндан жой олди ва Европа Лигасига равона бўлди.

Энди 37 ёшли португалиялик манчестерликлар билан бирга ўзи учун ноодатий бўлган мусобақада қатнашишига тўғри келади. Кўпчилик Роналду Европа Лигасида дебют қилиши ҳақида айтмоқда, аммо форвард 2002 йил “Спортинг” сафида бу турнирда ўйнаган.

Тўғри, ўшанда мусобақа УEФА Кубоги деб аталган ва формати бироз бошқачароқ эди, лекин ғолибларни ҳисоблашда умумий турнирдаги натижалар инобатга олинади. 

Лиссабонликлар ўшанда саралашнинг илк босқичида “Партизан”га (1:3, 3:3) енгилган. 17 ёшли Роналдунинг еврокубокдаги юриши шу тариқа омадсиз старт олганди. У иккала ўйинда ҳам (биринчисида захирадан тушган, жавоб ўйинида асосий таркибда) иштирок этган, аммо гол уролмаган.


Маълумот ўрнида, УEФА Кубоги 1971 йил ташкил топган. Мусобақа 2009 йилдан Европа Лигаси номини олган.

“Манчестер Юнайтед” 2017 йил чемпион бўлган бўлса, 2021 йил финалда “Вильярреал”га имкониятни бой берганди.

МЮдан ташқари бу мавсум ЕЛда қатнашадиган таниқлилар қаторида “Рома”, “Арсенал”, “Лацио”, “Фейеноорд” каби клублар бор.

Демак, Роналду Европа Лигаси (УEФА Кубоги)даги голлари ҳисобини очишга яқин турибди. Мусобақа тўпурари Хенрик Ларссон (40 та) ҳисобланади. Бир мавсумда гол уриш бўйича рекорд Радамель Фалькао (17 та) тегишлидир.  Энг кўп титулни эса “Севилья” (6 та) қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичига 26 августда қуръа ташланади. Асосий ўйинлар эса 8 сентябрдан старт олади.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика