
Жаҳон чемпионатининг 1-турида Кот-д’Ивуар билан баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугундан 2-турдаги рақиб Панама билан баҳсга тайёргарликни бошлади.
Афсуски кечаги баҳсда жароҳат олган икки нафар футболчи Муҳаммад Ҳакимов ва Адис Абдунабиев бугунги машғулотларда иштирок этишмади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Панама учрашуви 23 ноябрь куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

















