Республика футбол академияси Про лигада қатнашади
20 фев 15:18
Янгиликлар
Республика футбол академияси Про лигада қатнашади
Эндиликда ҳудудий академияларнинг энг иқтидорли тарбияланувчилари Республика футбол академиясига жалб қилинади.
Аввалроқ Ассоциация қошидаги 14 та футбол академияси Биринчи лигада иштирок этиши эълон қилинганди. Эндиликда улар қаторига Республика ФА жамоаси ҳам қўшилади. Бунда Республика ФА ўз мавқеидан келиб чиққан ҳолда, бир вақтнинг ўзида икки турли мусобақада иштирок этиши кўзда тутилган. Бу ўз навбатида турли ёшдаги терма жамоаларга номзод бўлган футболчиларнинг ички мусобақалар давомида тобланиб боришига замин яратади.
Аввалроқ Республика футбол академияси тарбияланувчиларининг "Олимпик" клуби таркибида фаолиятини давом эттириши кўзда тутилганди. Бироқ 2025 йилги мавсумга келиб, "Олимпик" клубида молиявий муаммолар кўзга ташланди. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация раҳбарияти Республика футбол академияси қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Республика футбол академияси профессионал футбол клубини ташкил этишга қарор қилди. Эндиликда мазкур клуб Про лигада "Олимпик" футбол клубининг ўрнида иштирок этади.

Шунингдек, "Про лига регламенти" талабларини инобатга олиб, Республика ФА U-19 жамоаси ҳам ташкил этилади ва у U-19 чемпионатида иштирок этади. Республика футбол академиясида терма жамоаларга номзод бир қатор иқтидорли футболчилар жам бўлишидан келиб чиқиб, Республика ФЖ (фарм жамоа) Биринчи лигада Республика ФА клубининг ўринбосарлари сифатида тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
САМАРКАНДЛИК ДУСТЛАР КАТТАКУРГОН ФУТБОЛ ЖАМОАСИНИ КУЛЛАБ КУВАТЛАЙЛИК. БИЗ БИРГАЛИКДА БИТТА ЖАМАОМИЗ.
ОЛГА КАТТАКУРГОН. ⚽????????????✨