

"Гарчи натижа биз кутгандек бўлмаса-да, яхши ўйин ўтказдик. Мураббийнинг ўз ғоялари бор ва биз уларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам Кувайт термасидаги дастлабки ўйин эди. Олдинда бизни яна бир ўртоқлик учрашуви кутиб турибди ва уни муваффақиятли ўтказишга ҳаракат қиламиз", – деди 29 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари бош мураббийлари – Фабио Каннаваро ва Элио Соуза янги иш жойларидаги дебютларини ўтказди.
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Уругвайга қарши ўтказса, Кувайт Марокаш Ага қарши баҳс олиб боради.



