UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  3 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  29 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2

Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?" Янгиликлар

Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"

Ўзбекистонга қарши ўртоқлик баҳси олдидан Кувайт терма жамоаси устоз Элио Соуза матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўйнаш биз учун жуда манфаатли. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун шараф. Ўзбекистонни U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритгани билан табриклайман. Ривожланишда давом этишни тилайман. 


- Каннаваро билан келишувга эришишдан олдин ЎФА шорт-листида сиз ҳам бўлган экансиз. Буни тасдиқлай оласизми?

- Бу саволга йўқ деб жавоб бераман. Сабаби ҳозир Кувайт терма жамоаси бош мураббийиман. 


- Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳақида нима дея оласиз?

- Каннаваро Хитой терма жамоасида ишлаган, 2006 йилда Италия сафида жаҳон чемпиони бўлган. Агар футболчилар билан тезда тил топишиб кетса яхши натижа қайд эта олади деб ўйлайман. 


- Кувайт терма жамоаси 20 йиллар аввал кучли эди. Охирги йилларда нима учун натижалар тушиб кетди.

- Форс Кўрфазидан Жаҳон чемпионатига чиққан илк терма жамоа Кувайт эди. Ҳозирги кунда ҳар бир кувайтлик футболчининг таҳлилини олиб боряпмиз. Осиё кубогида муносиб иштирок этиш ва Кувайт футболининг олдинги нуфузини қайтармоқчимиз. 


- Эртанги ўйиндан нима кутяпсиз? Ўзбекистондан қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз?

- Ўзбекистоннинг охирги ўйинларига қараб шуни айтиш мумкинки бу жамоа нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бирига айланган. Бу жамоа таркибида Европа клубларида ўйнаётган футболчилар кўп. Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмайман. Ҳар бир футболчидан хавф кутиш мумкин. Эртага чиройли стадионда ўйнаймиз ва яхши натижа қайд этишга уринамиз. 


- Сиз мураббий сифатида Португалиянинг иккита ёш тоифасидаги терма жамоаларини Европа чемпиони қилгансиз. Лекин 2019 йилдан буён Осиёда ишлаб келяпсиз. Европа ва Осиё футболидаги энг асосий учта фарқни айта оласизми?

- Европа ва Осиё футболчилари ўртасидаги асосий фарқлардан бири тайёргарликда. Европада профессионал тайёргарлик юқори даражада. Кувайтда ҳозирда шунга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
08 окт 18:54:58
Zohidjon Usarov
Ха мен хам шорт листда бор эдим афсус чакирмадиларинг деган жавобини кутганмиди савиясиз журналист.
+3   
08 окт 18:59:31
Qiziqarli G'aroib
Jurnalistlar saviyasi qachon oshadi bizada Savolni Aptini Qaraa????Tag'in Tanqid qip qo'yishiga o'limmi bullani Saviyasizlar
+2   
08 окт 19:38:19
Xscreen
Арини уяси тузигандай, журналистларники хам роса тузибти хам кузибти хам!? Олдинлари хаммаси тескари буларди, УФФ анти футбол карорлар бир томон, футбол жон куярлари булган журналист ва мухлислар бир томон булиб фикрлари деярли мос тушар эди! Энди УФФ ва мухлисларга карши, Узбек футболи ривожига карши журналистлар, таажуб!!!
+2   
08 окт 19:10:18
"Булунгур"
Эсиз силани укитган домлаларингга журналистлар,савияларинг нолга тенг,шунга караганда домлалар хам савиясиз
+1   
08 окт 20:28:04
Qiziqarli G'aroib
Nurmuhammad Abdullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima deb savol berishi kerak edi shunda? Nimani bilmoqchidizu bilome qoldiz?
Tush aslo o'ng bo'lmas O'ng aslo tush bo'lmas tushsh
+1   
08 окт 20:20:23
uzb
Жаноб журналистларимизи мияси 20аср футбол услибига қатиқ боғланиб қолган,шуни билингларки хозирги замонавий тактик услибда уйнайдиган биронтаям жамоада алохида бир футболчидан хаф кутиб булмайди,замонавий футболда жамоалар жаомавий уйинга урғи беришади,масалан Катанец хам термамизга келиши билан жамоавий уйини йулга қуйиб олди,ледирларимиз Элдор Аббос ёки бошқаси булсада майдонда улар алохида ажралиб туриши сезилмасди,вот шуни учунам чет элликларга ,,қайси футболчимиз хафли"каби бемани саволлар берманглар,1-2та ледирга суйаниб уйин қурадиган услибда уйнашлар утган аср футболида қолиб кетиб булган
+1   
08 окт 18:57:23
Abdusalom Mirzayev
Ўзбекистон шортида ҳам листида ҳам бўлмаган бўлса керак, на ном бор на тажриба бор бунда.
   
08 окт 19:31:46
Nurmuhammad Abdullaev
Qiziqarli G'aroib фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jurnalistlar saviyasi qachon oshadi bizada Savolni Aptini Qaraa????Tag'in Tanqid qip qo'yishiga o'limmi bullani Saviyasizlar
Nima deb savol berishi kerak edi shunda? Nimani bilmoqchidizu bilome qoldiz?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика