"Реал"нинг икки ўйинчиси машғулотда жанжаллашиб кетди

7 май 2026, 10:10
"Реал"нинг икки футболчиси Вальдебебасдаги машғулот вақтида жиддий жанжаллашди.

Marca нашри хабар беришича, ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени "гап талашиб" қолган ва бу жанжалга айланиб кетишига оз қолган.

Манбага кўра, жанжал ўйин эпизоди вақтида юзага келган, футболчилар кийим алиштириш хонасида ҳам бир-бирига бақиришни давом эттирган.

Яқинда "Реал" ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Альваро Каррерас ўртасида ҳам шундай вазият юзага келгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: Marca