Журналист Агирре Мбаппе ҳақида: "Унга нисбатан адолатсизлик қилишмоқда"

Aslanov Jasurbek
6 май 2026, 19:32
Журналист Эду Агирре "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе шаънига айтилаётган танқидларни адолатсиз деб ҳисоблайди.

"Мбаппега нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишмоқда. Муаммо шундаки, биз уни янги Роналду бўлади деб ўйлагандик... Криштиану эса атиги битта", – деди Агирре.

Ҳозирда "Аль-Наср" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача "Реал"да тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, “Қироллик клуби”нинг жорий мавсумдаги омадсизлигидан сўнг ижтимоий тармоқларда Мбаппе ПСЖ ва “Реал” билан халқаро аренада муваффақиятсиз иштирок этгани ҳақида турли маълумотлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари францияликни “диктатор” деб атаб, турли мэмлар ясашмоқда


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV