"Реал" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячисини нишонга олди
14 май 2021 18:01
Янгиликлар
"Реал" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячисини нишонга олди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби хавбеки Танги Ндомбеле АПЛни тарк этиб, Ла Лигага йўл олиши мумкин.
24 ёшли франциялик ярим ҳимоячининг хизматларига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ндомбеле жорий мавсум Англия чемпионатида 31та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Французнинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар