"Реал" сотилган абонементлар бўйича етакчи, "Барселона" эса...

Omonjon To`xtamirzayev
12 сен 2024, 11:15
Ла Лига жорий мавсумида абонементлар сотуви бўйича маълумотлар очиқланди.

Бу борада Мадриднинг "Реал" клуби етакчи (60 707), 2-ўринда пойтахтнинг бошқа бир клуби "Атлетико" (60 285) бўлса, кучли учликни "Бетис" (50 741) якунлаб бермоқда.

4-ўрин "Атлетик" клубига (43 649) насиб қилди, "Севилья" 39500 абонемент билан бешинчи ва ундан кейинги ўринни "Реал Сосьедад" (38000) эгаллади.

Эътиборли томони, "Барселона" бу борада бор йўғи 15-поғонани эгаллади (22600). Бунинг асосий сабабларидан бири "Камп Ноу" реконструкция қилинмоқда ва жамоа ҳозирча ўйинларини Олимпия стадионида ўтказишга мажбур.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sport.es