

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 86-дақиқасида мадридликлар ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга рақиб майдончасида Гарри Кейнга нисбатан фол ишлатди ва ҳуштакдан кейин тўпни рақибга бермай, вақтни чўзгани учун бош ҳакам Славко Винчич томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилган эди.
"Marca" нашрининг хабарига кўра, "қироллик клуби" Камавинганинг четлатилишини ўйиннинг ҳал қилувчи палласида ҳакам томонидан йўл қўйилган оддий хато деб баҳоламоқда. Шу сабабли, клуб УЕФА билан муносабатларни кескинлаштириш ниятида эмас.
Қизиғи шундаки, 20 апрель куни УЕФА Ёшлар лигаси финали доирасида "Реал" ва "Брюгге" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда Мадрид клуби делегацияси ва УЕФА президенти Александер Чефериннинг учрашиши кутилмоқда.



