"Реал" Кварацхелия билан музокаралар олиб борди

6 июн 2026, 16:16
Бир кун аввал "Реал" президенти Флорентино Перес клуб тарихидаги рекорд трансферни 150 миллион еврога расмийлаштиришни режалаштираётгани маълум бўлди.

ПСЖнинг грузиялик ҳужумчиси Хвича Кварацхелия ҳам шундай суммага трансфер қилиниши мумкин бўлган футболчилар қаторида эди.

Бугун тафсилотлар маълум бўлди. "Реал" аллақачон Кварацхелияни ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда ва дастлабки музокараларни олиб борди. “Қаймоқранглилар” жамоаси ҳужумчи “қироллик” клубига қўшилишга қарши эмаслигига амин.

Асосий қийинчиликлар клуб билан музокаралар пайтида юзага келиши мумкин. Инсайдерларнинг таъкидлашича, ПСЖ етакчилардан бирини қўйиб юборишни истамайди, шу билан бирга жамоа молиявий қийинчиликларга дуч келмаяпти, шунинг учун уни катта миқдордаги трансферга қизиқтириб бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›