Райола “Милан”нинг кейинги мавсумдаги посбонини айтди
20 мар 2018 23:12
Янгиликлар
Райола “Милан”нинг кейинги мавсумдаги посбонини айтди
“Милан” посбони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Мино Райола “Наполи” посбони Хосе Рейнанинг Милан клубига ўтиш имкониятлари ҳақида гапирди.
“Кейинги мавсумда “Милан”нинг асосий посбони ким бўлади: Доннаруммами ёки Рейна? Ўйлашимча, Рейна.
Буффоннинг Италия термасига чақирилиши? Бу мени ажаблантирмоқда. Менга Буффон ёқади, аммо терма жамоадаги ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб гапириш лозим. Мен 10-15 йилдан буён бу борадаги вазиятни ўзгартириш ҳаракатидаман.
Биз терма жамоани Жампьеро Вентура, сўнгра Луиджи Ди Бьяжога ишонамиз ва улар юксак натижаларга эриша олишмаса ҳам, улардан натижа талаб қилаверамиз.
Сен ғолиб чиқдингми, сен ҳақсан. Италияда бу муҳим. Аммо мен бунга рози эмасман. Агар ҳозир биз Буффонни термага жалб қиларканмиз, демак у Еврога ҳам йўл олиши керак,” дейди Райола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар