UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди" Янгиликлар

Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"

ПСЖ собиқ футболчиси Марко Верратти парижликлар собиқ посбони Жанлуижжи Доннарумманинг кетиши ҳақида гапирди.

Ёзда италиялик посбон "Манчестер Сити"га ўтди.

"Миш-мишлар урчиган пайтда Доннарумма билан гаплашдим. У ҳафа бўлганди. Бу нормал ҳолат. У мавсумда муҳим футболчилардан бири сифатида ЕЧЛни ютганди.

ЕЧЛ совринини ютганингизда одамлар омад ҳақида гапиришади. Лекин бу омад эмасди, улар мавсумни зўр ўтказишди. Ҳал қилувчи сэйвларни у бир неча марта амалга оширди. У керакли ўйинларда ўзини кўрсатди.

Италия ҳам Еврони айнан у сабабли ютди деб ўйлайман. ПСЖ ҳам Жижи эвазига кўп нарсаларга эришди. Лекин якунда Луис Энрикенинг якуний қарори барчасини ўзгартирди. У доимо ўзгаришларни истайди ва таркибда алмаштириб бўлмайдиган футболчиси йўқлигини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Доннарумма АПЛда ўз даражасини кўрсатмоқда. У уч хил лигада ўйнади. Бу у учун ажойиб тажриба бўлади", - деди айни дамда "Ал Дуҳайл"да ўйнаётган футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
31 окт 23:39:10
Korea
Ҳа Доннурама ПСЖни ЕЧЛни қўлга киритишига асосий сабабчиларидан бири.Айниқса Ливерпуль билан ўйинда ажойиб сейфлар қилган.Ҳали ПСЖ ЕЧЛ ҳал қилувчи палласида уни эслайди деб ўйлайман,чунки юқори савияли дарвозабонлар ҳал қилувчи паллаларда ўзини кўрсатади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика