UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  0 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  2 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  13 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1

Равшан Ҳайдаров: “U–23 терма жамоасини 3та мусобақа кутмоқда” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “U–23 терма жамоасини 3та мусобақа кутмоқда”

Ироқ ҳамда Ўзбекистон U–23 ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаровни суҳбатга тортдик.

-   Ўртоқлик ўйинини ташкил этиб биз иккита мақсадимизни амалга оширмоқчи эдик. Биринчидан, миллий терма жамоамизнинг энг яқин захираси қандай аҳволда ва Австрия йиғинига сиғдира олмаган, бази бир сабаблар билан ўша йиғинга бора олмаган футболчилар бор эди. Мисол учун, Сардор Мирзаев, Зафар Полвонов, Жалолиддин Машарипов. Мана шундай ўртоқлик ўйинларида ушбу футболчиларни ва бошқа футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсадимиз эди. Иккинчидан, 1995 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоамиз олдида 3та мусобақа бор.

Ушбу терма жамоамиз тайёргарлиги мана шу ўйин билан бошладик. U–23 терма жамоамиз насиб қилса Осиё чемпионати саралашида, Осиё ўйинларида ва Осиё чемпионатида иштирок этади. Лекин U–23 терма жамоасининг асосий вазифаси миллий терма жамоамизга янги футболчиларни тайёрлаб бериш. Ироқ терма жамоасига қарши ўйнаган Достон Ҳамдамов, Акром Комилов Австриядаги йиғинда қатнашишди. Улар мен билан Тошкентга қайтиб келишди. Жавоҳир  Соҳибов, Элдор Шомуродов, Жамшид Болтабоев эса 1995 йилда таваллуд топган футболчилар. Улар миллий терма жамоага жалб қилиниб секин – асталик билан ўз ўрнини топиб боришяпти. Ўйлайманки ушбу терма жамоа мана шу мақсад билан ўз фаолиятини давом эттиради”, - дейди U–23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика