UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  5 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  37 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  11 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  40 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  94 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди Янгиликлар

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди

Хабарингиз бор, бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини тажрибали мураббий Рауф Инилеев бошқариб келмоқда.

 Ўз вақтида Осиёнинг "Энг яхши мураббийи" номига сазовар бўлган мутахассис ёшлар билан ишлаш хадисини олганлар қаторида гавдаланади. 


Бугун Рауф Талгатович,  Андижонга ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад,  Ўзбекистон Биринчи лигасида карвонбошчилик қилаётган "Андижон-SGS" футболчилари билан учрашиб,  улар билан суҳбатлашиш,  қолаверса,  вилоятдаги иқтидорли ўсмир ёшларни кузатиш эди. 


Режага кўра,  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози  аъзолари билан учрашиб,  улар билан юзма-юз суҳбатлашди. Футболчиларга ўзининг бой тажрибасидан келиб чиқиб,  маслаҳатларини бериб ўтди. 

Шунингдек жамоа устози Шохруҳ Ишанов билан ўзаро суҳбат чоғида,  Рауф Талгатович,  "Андижон-SGS"нинг Биринчи лигада дебютант жамоа бўлишига қарамай,  турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келиши хурсанд этмасдан қўймаётганини яшириб ўтирмади. Келгусида ҳам тезликни пасайтирмасдан,  ёшларга кўпроқ ишонч билдириш кераклигини,  бу орқали уларни терма жамоаларга тайёрлаб бориш муҳимлигини аълоҳида такидлаб ўтди.  


Жамоа билан учрашув чоғида Инилеев "Андижон-SGS"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Абубакир Режаббоевни ҳам алоҳида сўраб ўтди ва эртага унинг хонадонига ташриф буюриб,  холидан хабар олишини кун тартибига киритиб қўйди. 

Албатта, Рауф Инилеевнинг жамоага қаратаётган бундай эътибори,  клубнинг барча аъзоларини хурсанд қилмасдан қолмади. Айниқса эндигина катта футболга кириб келаётган ёш футболчиларга хақиқий мотивация бўлди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика