Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"
26 фев 14:11
Янгиликлар
Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"
"Бургутлар"нинг ҳозирлиги ҳар йилгиданда бошқача кўринишда бўлди. Тажрибали футболчилар, легионерлар жалб қилинди. Жамоа эртага очилиш ўйинида "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
Мазкур ўйин олдидан "Андижон" собиқ футболчиси Расул Раҳмонов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Андижон" жамоаси бу йилги мавсум олдидан вилоят ва жамоа раҳбарияти томонидан совринлар учун курашиши ҳақида баёнот берганидан кейин кичик трансфер бозорида фаоллик кўрсатди. Бунда тажрибали, аввал бир неча бор совриндор бўлган ўйинчилар билан бир қаторда келажакка эга ёш ўйинчилар ҳам таркибга жалб қилинди. Ўйлайманки, жамоада яхши таркиб тўпланди ва жамоа олдига қўйилган вазифани уддалашади. Черан, Тухтахўжаев каби футболчиларнинг амбициялари юқори, улар жамоани олдинга олиб бориб, жамоа тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпионатида совриндорлар қаторига киришига ишонаман",- дейди собиқ тўптепар.

Расул Раҳмонов жамоанинг мақсади, таркибдаги баланс, легионерлар ҳақида ҳам тўхталди.
"Янги бош мураббий томонидан таркиб балансни сақлаб шакллантирилди, деб ўйлайман. Тенг қудратли дарвозабонлар, тажрибали ҳимоя чизиғи, менинг фикримча, жамоанинг энг кучли чизиғи — ярим ҳимоя ва шунингдек, ҳужум чизиғига олиб келинган легионер ва маҳаллий ўйинчилар керакли рақобатни вужудга келтириб, мақсад йўлида барча кучини сарфлайди, деб ўйлайман. Йиғилган таркиб ва олиб борилаётган ишлар, яратилаётган шароитлардан келиб чиқиб, вазифани бемалол уддалаш имконияти бор. Бу йўлда раҳбариятдан керакли шароитларни яратиб бериш, мухлислардан эса ўз даражаларини яна бир бор исботлаб, қўллаб-қувватлаш керак бўлади",- деди "бургутлар"нинг собиқ етакчиси.
Бугунги кунда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Раҳмонов стартдаги натижа ва бош оғриқ бўла оладиган клубларни ҳам тилга олиб ўтди.
"Андижон"дан очилиш ўйинида албатта ишончли ғалаба кутяпман.
Фақатгина илк турда эмас, мавсум ҳақида фикр билдирсам, менимча бу мавсумда "Қўқон-1912" ва "Локомотив" жамоалари кўп жамоаларга бошоғриқ бўлади ва кутилмаган натижаларга эришади, деб ўйлайман",- дея сўзларини якунлади.
Маълумот учун, "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви 27 февраль куни 18:45да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
Андижон мавзуси бўлди,Энди нима қилишасан саситиб Пахтакор бало баттар деб,ҳозир санларни орқангдан бошланади рўзани кунида сўкинишлар.
Андижон мавзуси бўлди,Энди нима қилишасан саситиб Пахтакор бало баттар деб,ҳозир санларни орқангдан бошланади рўзани кунида сўкинишлар.