Расмий хабар: "Андижон" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди

Narzulla Saydullayev
27 дек 2020
Маҳоратли ҳимоячи Хушнудбек Авилов "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Авилов 1998 йил, 4 августда Андижон шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” (Тошкент, 2017-2018 йилнинг 1-давраси), “Қўқон - 1912” (Қўқон, 2018 йилнинг 2-давраси), “Андижон” (Андижон, 2019-2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Биз Хушнудбек Авиловга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиши ва чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - деб ёзади “Навбаҳор” клуби матбуот хизмати.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz