

Гана терма жамоаси 32 ёшли ярим ҳимоячиси энди "Вильярреал"да ўйнайди. Испания жамоаси жамоатчиликка ярим ҳимоячи билан 2026 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган, яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин бўлган меҳнат шартномаси имзолангани ҳақида маълум қилди.
35 ўйин, 4 та гол ва 2 та голли узатма – бу Партининг Англия чемпионатининг сўнгги кампаниясидаги статистикаси.



