

"Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун маҳоратли футболчи Санжар Қодирқулов "Нефтчи" жамоаси билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ярим ҳимоячи амплуасида ҳаракат қиладиган бўлди.
Маълумот учун, Санжар Қодирқулов ўтган мавсумни Ўзбекистон Про лигасида Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказди. Футболчи Про лигада жами 18 та учрашувда 1366 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 та гол уришнинг уддасидан чиқди", – дейилади хабарда.



