Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!

Sherzod Nurmatov
29 июл 2025
Ҳужумчи Рустам Турдимуродов Термиз клубига ўтгани эълон қилинди.

"21 ёшли футболчи Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан трансфер қилинди. Жорий мавсумнинг биринчи даврасида у "Андижон" сафида ижара асосида тўп тепган. Футболчи билан тузилган шартнома мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд", – дейилади хабарда.

Турдимуродов фаолияти давомида "Пахтакор", "Андижон" ҳамда Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг амалдаги аъзоси ҳисобланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати