Расман: "Насаф"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтди
28 дек 2017 18:37
Янгиликлар
Расман: "Насаф"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтди
Шу кунларда трансфер ойнасида жуда ҳам фаол иштирок этаётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Қаршининг "Насаф" жамоасидан яна бир футболчини ўз таркибига қўшиб олди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ва "Пахтакор" ўртасида икки йиллик келишув имзоланди. Дилшод олий лигада "Локомотив", "Олмалиқ" ва "Насаф" жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, Туркия биринчи лигасида "Санлиурфаспор" клубида тўп тепган. Чемпионатимизда 130 учрашувда 10 гол муаллифига айланган.
"Унинг жамоамиз ғалабаларига муносиб улуш қўшишига ишонч билдириб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.
Дилшод Раҳматуллаев ҳақида маълумот:
Туғилган санаси: 17.02.1989
Туғилган жойи: Тошкент
Ютуқлари: Ўзбекистон Кубоги соҳиби-2014
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2015, 2016


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар