Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!
25 фев 14:55
Янгиликлар
Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!
"Динамо" клуби 2025 йилги футбол мавсуми олдидан ўз таркибига яна бир легионерни қўшиб олди.
Самарқанд клуби нигериялик ҳужумчи Ричард Фрайдэй билан бир йиллик шартнома имзоланганини маълум қилади. У 27 февраль кунидан "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинига қўшилади.
25 ёшли футболчи ўтган мавсумларни Швециянинг "GAIS" клубида ўтказиб, жами 44 ўйинда 10та голга муаллифлик қилган.
Шунингдек, Ричард 2019 - 2021 йилларда Латвиянинг "Лиепая" ва "Спартак Юрмала" клублари шарафини ҳимоя қилган.

"Ишонамизки, Ричард "Динамо"даги ўйинлари билан самарқандлик мухлислар меҳрини қозона олади.
Welcome to Dinamo, Richard Emeka Friday!", - дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар