"Биз — "ёвузлармиз", футболнинг душманларимиз". Йилнинг энг яхши дарвозабони мукофотини қўлга киритган Симон дарвозабонлар ҳақида

31 окт 2026, 10:45
"Атлетик" ва Испания миллий терма жамоаси дарвозабони Унай Симон дарвозабонлик позициясининг ўзига хослиги ҳақида гапириб ўтди.

Аввалроқ 29 ёшли футболчига France Football нашри талқини бўйича мавсумнинг энг яхши дарвозабони мукофоти топширилган эди.

— Сиз тез-тез дарвозабонлар футбол киносидаги "ёвузлар" эканини айтасиз. Бу сизни безовта қилмайдими?

— Йўқ. Мен дарвозада ўйнашни ўзимнинг жонажон Мургия қишлоғимда бошлаганман. Бизда майсали майдон бор эди, у қишда лойгарчиликка айланарди ва менга шу лойга ташланиш жуда ёқарди. Aжойиб ўйин ўтказишингиз мумкин, аммо сўнгги дақиқада хатога йўл қўйиб, асосий айбдорга айланасиз. Шу билан бирга, бутун ўйин давомида ожиз кўринган ҳужумчи охирида гол уриши мумкин — ва уни дарҳол дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб аташади.

Охир-оқибат, футбол — бу голлар, бу тўп тўрга тушганда одамлар завқланадиган томошадир. Шундай экан, биз — "ёвузлармиз", футболнинг душманларимиз, чунки биз гол уришга халақит берамиз ва томошабинларни бу завқдан маҳрум қиламиз, — дейди Симоннинг сўзларини Франциянинг L'Equipe нашри.

2026 йилда Симон Испания миллий терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлди. Турнирнинг саккизта ўйинида дарвозабон атиги битта гол ўтказиб юбориб, бир қатор рекордларни ўрнатди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L'Equipe