


“34 ёшли дарвозабон Амстердам клубига Испания грандидан бир мавсумлик ижара асосида келиб қўшилди.
Тер Штеген 1992 йилнинг 30 апрелида Германиянинг Мёнхенгладбах шаҳрида таваллуд топган. У ўзининг профессионал фаолиятини маҳаллий “Боруссия” Мёнхенгладбах клубида бошлаган. Шаҳар жамоаси сафида уч ярим мавсум ўтказиб, 127 та ўйинда майдонга тушганидан сўнг 2014 йилда “Барселона” билан шартнома имзолаган.
Ўшандан бери у Каталония клуби сафида 423 та учрашувда майдонга тушди ва кўплаб совринларни, жумладан, УЕФА Чемпионлар Лигаси ҳамда етти марта Испания чемпионлигини қўлга киритди”, – дейилади “Аякс” хабарида.
Германия терма жамоаси сафида 44 та ўйин ўтказган посбон ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Мичел бошчилигидаги “Жирона” жамоасида ижарада ўтказган эди.



