

Манба маълумотларига кўра, 30 ёшли грециялик футболчи янги чақирувга тайёр. У ўзини янги муҳитда синаб кўрмоқчи.
Футболчи энг эҳтимолий вариантлардан бири сифатида Испания чемпионатини кўрмоқда. Айрим клублар Костасни сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Цимикас 2020 йилда "Ливерпул"га ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.



