

2022 йилнинг бошидан буён у оиласи билан ушбу мамлакатда доимий яшаб келмоқда.
48 ёшли испаниялик мутахассис халқаро алоқалар ва футбол бўйича директор лавозимини эгаллади. У клубнинг халқаро миқёсдаги ривожланиши, Андоррадан ташқаридаги мавқеини мустаҳкамлаш ва институционал ўсиши учун жавобгар бўлади.
"Карлес Пуйоль халқаро алоқалар ва футбол бўйича директор сифатида клубимизга қўшилди. Унинг келиши клубнинг институционал ривожланишида янги қадам бўлади. Сен билан бирга янада кучлироқ бўламиз!", – деб ёзди клуб матбуот хизмати.
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Пуйоль "Барселона" собиқ ўйинчиси Иван де ла Пенья ва юрист Рамон Сострес билан биргаликда агентлик компаниясига асос солганди. Шунингдек, 2014/15 йилги мавсумда у "Барселона" спорт директори Андони Субисарретанинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
"Интер Эскальдес" — Андорранинг амалдаги чемпиони ва мамлакат тарихида еврокубокларнинг умумий босқичига чиққан илк клуб. Жамоа 2026/27 йилги мавсумда Конференциялар Лигасида иштирок этмоқда.



