Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти

Aslanov Jasurbek
27 янв 2025
"Қайрат"нинг 16 ёшли футболчиси Дастан Сатпаев тез орада "Челси"га ўтади.

Маълумотларга кўра, "аристократлар" Сатпаев учун 4 млн. евро тўлайди ва бу Қозоғистон чемпионати учун рекорд трансфер ҳисобланади.

Дастан "Челси" билан 5+1 схемасида битим имзолайди, аммо у 18 ёшга тўлгунига қадар "Қайрат"да ижара асосида тўп тепади.

Дастат Сатпаев "Қайрат" ёшлари сафида 12та ўйинда 19та гол уриб, 7та голли пас беришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano