UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  25 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  21

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди Янгиликлар

"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди

Бугун Фарғонада “ФарДУ” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Жанговор 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган мазкур баҳсдан сўнг  сайтимиз мухбири қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров билан қисқа интервью ташкил этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўртоқлик мақомидаги бўлгани боис қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиб олдик. “ФарДУ” жамоаси ҳам Сергей Лебедев қўл остида яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. 3:3 ҳисоби ҳаққоний, футболда бўшашиш керак эмас. Йигитларга эътирозлар бор, бу борада таҳлил қиламиз. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди.

- Бугун жамоангиз сафида ёш футболчилар ҳам ҳаракат қилди. Шу ҳақидаги фикрларингиз?

- Таркибимизга U-19  жамоамиз сафида 5 нафар ёш футболчиларни жалб этдик. Шу каби ўйинлар орқали уларни синовдан ўтказамиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Тўғрисини айтганда, майдон ҳолати яхши. Хатто зўр деса ҳам бўлади. 

- Биринчи бўлимдаёқ ўзгаришларга қўл урганингизга сабаб нима?

- Кузатиб борган бўлсангиз, бугун 3 та дарвозабонга ўйин амалиёти бердик. Бу бизга зарур бўлган амалиёт эди.

- Сизга энг кўп бериладиган савол. “Қўқон-1912” қачон ўз майдонига қайтади?

- Бу борада ҳозир амалий ишлар давом этаяпти. Мутахассислар бор, улар тахминан бир ой атрофида муддат чамалашди.

- Демак, октябрь ойида деган фикрга келсак бўладими?

- Катта эҳтимол шунақа. Ҳаммаси яхши давом этса, кейинги ойда ўз майдонимизга қайтамиз.

- Суперлигага чиқиш имкониятлари ҳақида…

- Имконият ҳар доим бор. Олдинда 10 та тур бор, барча учрашувларда ғалаба қозонсак, Суперлигага тўғридан-тўғри чиқамиз. Мақсад ва ҳаракатларимиз шунга қаратилган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика