UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  0 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  0 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  1 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  6 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  6 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  33 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади. "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  8 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  13 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1

"Қўқон-1912" легионерлари карантин даврини қандай ўтказишмоқда? Янгиликлар

"Қўқон-1912" легионерлари карантин даврини қандай ўтказишмоқда?

Хабарингиз бор "Қўқон-1912" жамоасида уч нафар легионер футболчилар тўп суришади.

Филип Райевац ҳамда Иван Йосовичлар Сербия давлати фуқаролари бўлса, яна бир легионер Якуба Бамба эса Кот-д’Ивуар мамлакатидан ташриф буюрган. 

Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинганига ҳам бир ой бўлди. Мана шу ўтган даврда "Қўқон-1912" жамоасининг барча аъзолари ўз уйларида машғулот қилиб туришибди. Уч нафар легионер футболчиларга эса жамоа раҳбарияти Қўқон шаҳрида ўзларини изоляция қилишлари учун шароит яратиб беришган. Легионерлар ҳам карантин қоидаларига тўлиқ амал  қилган ҳолда ўз спорт формаларини ҳам сақлаб туришибди. Клуб шифокорлари уларнинг соғликларини доимо назорат қилиб туришибди. Жамоа бош мураббийи ҳар уччала футболчи билан ижтимоий тармоқлар орқали доим алоқада бўлиб, уларга кундалик машғулотлар дастурини юбориб турибдилар.  Жамоа томонидан легионер футболчилар учун алоҳида мутахассис ажратилган бўлиб, уларнинг кун тартиблари назорат қилиб турилибди.

Легионерлар бўш вақтларида китоб ўқишлари ва оила аъзолари билан ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб туришлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Легионерларнинг кайфиятлари яхши, улар интизорлик билан карантин муддати тугашини кутиб туришибди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика