UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  6 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  45 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  2 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  5 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  18 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  6 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  4 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   2 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  17 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0

"Қўқон-1912": 2016 йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 1-қисм Янгиликлар

"Қўқон-1912": 2016 йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 1-қисм

Теглар :  Қўқон-1912
2016 йилнинг тарих зарварақларидан ўрин олишига саонқли соатлар қолди.


Қуйидаги фотомақоламиз орқали 2016 йилнинг муҳим ҳодисаларини ёдга олишга қарор қилдик.

photo_2016-01-31_18-50-13

Жамоамиз аъзолари йилнинг биринчи мусобақаси – “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2016” баҳсларида иккита таркиб билан иштирок этишди. Аммо 2015 йилда бўлгани каби финалга чиқиш насиб этмади. Ўйлаймизки, янги йилда ушбу мусобақада ғолиб бўлиш айнан “Қўқон-1912” жамоасига насиб этади.

photo_2016-03-03_03-52-03

Одатга кўра, янги мавсум бошланиши арафасида “Марказий” стадионда “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилган янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари ва мухлислар иштирок этишди.

DSC_2803 copy

2016 йилги мавсум бошланди. Олий лига 1-турида Олий лига дебютанти “Обод” меҳмонимиз бўлди. Мазкур ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

photo_2016-03-06_02-44-09

Илья Ильин жамоамизнинг чемпионатдаги биринчи голига муаллифлик қилди.

photo_2016-03-26_05-38-19

Йилнинг энг ёқимли воқеаларидан бири – Ўзбекистон кубоги баҳслари доирасидаги ўйинларда бўлди. Март ойида Наманганда меҳмон бўлган футолчиларимиз дербида ғалаба қозонишиб, мухлисларга қувонч бахш этишди.

Умуман олганда, Кубок баҳсларида вакилларимиз ёмон иштирок этишгани йўқ. “Қўқон-1912” жамоаси ушбу мусобақада чорак финалга қадар етиб борди.

photo_2016-04-03_06-00-01

Яна бир дерби ва яна бир ажойиб ғалаба. Бу сафар Носир Отақўзиев ғалаба тўпи муаллифи бўлди.

photo_2016-04-23_04-05-53

Жамоамизнинг ёш ўйинчиси Ойбек Рустамов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ййиғинларида кейин эса Осиё чемпионатида қатнашди. Бу эса Қўқон футболида яна бир юлдуз етишиб чиқаётганидан далолат.

Айтганча, жорий йилда Ойбек Рустамов олий лигадаги деют учрашувини ҳам ўтказишга муваффақ бўлди.

DSC_0880 copy

Олий лига 9-тур доирасида ўтказилган Намангандаги “Навбаҳор”га қарши ўйиндаги шармандали мағлубиятдан кейин жамоамиз кичик йиғилиш ўтказди. Унда бош мураббий Мурод Исмоилов истеъфога чиқарилгани маълум қилинди.

Унинг ёрдамчиси Сергей Ковшов эса вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлади.

photo_2016-06-05_04-26-30

Яна бир ёш футболчимиз – Иқбол Маликжонов ҳам 2016 йилни узоқ вақт эслаб юрса ажаб эмас. Иқтидорчи ўйинчи Фарғона вилояти терма жамоаси сафида “Универсиада-2016″да кумуш медални қўлга киритди.

Энг асосийси Олий лигадаги дебют учрашувларида иштирок этди.

photo_2016-06-11_11-51-29

11-турдан кейин жамоамиз тизимида яна ўзгариш юз берди. Фарғонадаги “Нефтчи”га қарши ўйиндан кейин йиғилиш ўтказилиб, Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди. Бу ўзргариш жамоамизга катта фойда бергани шубҳасиз.

photo_2016-06-27_06-45-44

Биринчи даврадги энг ёрқин ғалаба – “Шўртан”га қарши кечган ўйинга тўғри келди.Ғузорликларга арши кечган баҳсда вакилларимиз 4:2 ҳисобида зафар қучишди.

(Давоми бор)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Яндекс.Метрика