UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  0 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2

"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади Янгиликлар

"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади

Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

"27 февраль куни Лига U-21 жамоаси тўп тепадиган майдонларга бефарқ клублар масаласида материал эълон қилган бўлиб, унда "Навбаҳор" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилиши, "Қизилқум" U-21 ва "Хоразм" U-21 жамоалари эса ўз беллашувларини рақиб майдонида ўтказиши баён қилинганди. 

Кейинчалик "Сурхон" клуби Лигага расмий хат йўллаб, "Қизилқум" U-21 жамоасини 9 март куни Термизда қабул қила олмаслигини маълум қилди. Клуб Термизга катта футбол қайтиши режалаштирилаётган Суперлиганинг 2-турига жиддий тайёргарлик кўраётган бўлиб, унга қадар ўз режасини ўзгартиришни истамади. 

Шундан келиб чиқиб, "Қизилқум" U-21 жамоасига “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 5.5-банди иккинчи хатбошиси қўлланилади ва мезбон сифатида унга техник мағлубият ёзилади. 

Маълумот учун, U-21 жамоаси ўз ўйинларини бемалол ўтказа оладиган футбол майдонини тайёрлаш ва уни йил давомида парвариш қилиш қанчага тушиши, шунингдек, ҳар қандай клубнинг хорижлик футболчи ёки хорижий йиғинлар учун қанча маблағ сарфлаётгани Лигага маълум. Биз клубларни ўз ишига профессионал тарзда ёндошишга чақирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика