“Қизилқум”: мухлисларни стадионга чорлаймиз!
02 ноя 2017 22:17
Янгиликлар
“Қизилқум”: мухлисларни стадионга чорлаймиз!
Олий лиганинг 27-турида севимли жамоамиз ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.
Мавсум якунланишига тўртта тур қолди. Жамоамизнинг турнир жадвалидаги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак, қолган учрашувлар “Қизилқум” учун муҳим аҳамиятга эга. Шу сабаб жамоамизнинг ашаддий ишқибозларини, навоийлик мухлисларни ушбу беллашувларда севимли жамоамизни бевосита стадиондан қўллаб-қўвватлашга чақирамиз. Зеро мухлисларнинг далдаси, ишончи футболчиларимизга қўшимча руҳ бағишлашига шубҳа йўқ. Қолаверса, Ёшлар спорт мажмуасида ўтадиган сўнгги ўйинларга кириш БЕПУЛ.
Барча мухлисларни 4 ноябрь, шанба куни “Қизилқум”-“Динамо” учрашувида кутамиз. Ўйин соат 17:00 да бошланади.
Шаҳриддин Ишназаров,
“Қизилқум” ФК ишқибозлар клуби етакчиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар