"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди
18 фев 20:43
Янгиликлар
"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди
"Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Қизилқум” профессионал футбол клубининг “U-19” жамоаси бош мураббийи гарчи, ўйинчилар жамоага белгиланган синовларда сараланиб, клуб комиссиясининг қарори ва раҳбарнинг тегишли буйруғи асосида қабул қилинишини билсада, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Нурота туманида яшовчи, 2008 й.т. ўсмирнинг ишончига кирди. Аниқроғи, уни жамоанинг асосий таркибига ўйинчи сифатида қабул қилиш эвазига 20 млн сўм талаб қилди.
Аммо, бош мураббий сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футболда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш энг устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган.
Агарда ушбу тамойилларга амал қилинмаса – бу ёш авлоднинг футбога бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Футболда барча иштирокчилар адолатли, шаффоф ва юқори профессионал стандартларга риоя қилиши мажбурий ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоалар, футболчилар ва мутахассисларни қатъий огоҳлантиради ҳамда тизимни коррупциядан ҳоли бўлиши учун барча чора-тадбирларни кўради", -дейилади ЎФА баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди
Фикрлар