UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Россия ФИФА рейтингида 174-ўриндаги жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказди  9 23:452027 йилги ЕЧЛ финали Мадрид шаҳрида бўлади  0 23:21АПЛдаги нархи энг кўп арзонлашган футболчилар  0 22:54Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:35 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулотини ўтказди  0 22:13Бобир Абдиҳолиқов: "Ўйинга 100% тайёрмиз. Эртага гол уришга ҳаракат қиламан"  11 21:40Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин  3 21:20Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди  40 21:04Қирғиз Республикаси термасининг "Бунёдкор" стадионидаги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:01Ламин Ямал: "Барселона"нинг ҳозирги мақсади – требл"  3 20:45Ўзбекистон - Қирғизистон. Терма жамоамизда дисквалификацияга учраган футболчи борлиги ёдингиздами?  9 20:20Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)   19 19:44Педри: "Тўп де Йонгда бўлса, мен хотиржамман"  2 19:11Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол  20 18:58"Барселона" Фатидан қутулмоқчи  2

Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда) Янгиликлар

Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ва жамоа сардори Валерий Кичин ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Биз эртага қийин баҳс бўлишини билиб турибмиз. Саралаш босқичи ўз якунига яқинлашиб бормоқда. Ҳар бир жамоа натижа учун ўйнашни бошлаган. Натижа биз учун ҳам жуда муҳим. Биз эртага ўзимизга керакли бўлган натижага эришишга ҳаракат қиламиз", - дея фикр билдирди Максим Лисицин эртанги баҳс олдидан.

"Эртага катта ажиотаж бўлиши кутилмоқда. Икки жамоа ҳам мухлислар учун қизиқарли бўладиган футбол намойиш этишади деган умиддаман", - деди жамоа сардори Валерий Кичин.

- Чемпионатда икки тур ўтказилди. Премьер-лигада тўп тепаётган футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, легионерларнинг ҳолати қандай?

- Ҳолат унчалик ёмон эмас, яхши деб ҳам айта оламан. Биз оз бўлса ҳам тайёргарлик ўтказдик. Чемпионатнинг дастлабки икки баҳслари бизга катта ёрдам берди дея олмайман. Сабаби футболчилар сунъий майдонда ўйнашди. Энди эса улар табиий майдонга ўтишмоқда. Ушбу ҳолат футболчиларга муаммо туғдириши мумкин. Биз ўйинга тайёрмиз деб ўйлайман. Ҳар бир сониядан унумли фойдаланишга ва ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўришга максимал ҳаракат қилмоқдамиз.

- Ўтган йили сентябрда Ўзбекистонга қарши ўтказилган баҳсдан олдин Қирғизистон терма жамоаси Эрондан Бишкекка етиб келишда муаммоларга дуч келганди. Айнан шу логистик муаммолар сабабли тайёргарлик бироз қийин кечгани ҳақида айтиб ўтгандингиз. Бу сафар Қирғизистон терма жамоаси бундай муаммоларга дуч келмади. Жамоангиз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрми?

- Бу сафар логистика масалалари бўйича муаммолар бўлмади. Бир нечта легионер футболчиларимиз хориждан учиб келишди холос. Умуман олганда, тайёргарлик яхши ўтди. Эртанги баҳсни Бишкекдаги ўйин билан солиштириш бироз ғалати. Орадан анча вақт ўтди. Кўпгина футболчилар ўз клублари билан янги мавсумга тайёргарлик жараёнларини ўташди. Биз нимага қодир эканлигимиз ва максимум даражамизни кўрсата олишимизни эртага майдондаги ҳаракатларимиз орқали билиб оламиз. Ўйлайманки, футболчилар баҳсга 100% тайёр.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айни дамдаги ҳимоя чизиғини қандай баҳолайсиз?

- Замонавий футболда айнан бир чизиқни ёки позицияни баҳолаш нотўғри. Масалан, жамоанинг умумий ҳимоявий ҳаракатларини баҳолаш мумкин. Ўзбекистон терма жамоасида ўта кучли футболчилар борлигини биламиз ва айнан шу сабабли терма жамоангиз ҳимояда ҳам анча ишончли ҳаракатланади.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз уйида яхшироқ ўйнамоқда деган таассурот бор. Масалан, Ўзбекистонга ва Эронга қарши баҳс. Шунингдек, КХДР ҳам Бишкекда мағлуб этилди. Сафар ўйинларидаги натижалар эса яхши эмас. Қирғизистон терма жамоаси учун сафарда ўйнаш ҳақиқатан ҳам қийинроқми?

- Менимча, ушбу босқичда бизга бироз тажриба етишмаяпти. Шу сабабли меҳмон сифатида ўтказаётган баҳсларимизда қийналмоқдамиз. Ўз уйимизда эса мухлислар бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади ва бу бизга янада кўпроқ иштиёқ беради. Сафардаги баҳсларда ҳам яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ушбу муаммо устида ишлаяпмиз. 

- Валерий, сиз ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионатида тўп тепдингиз. Ушбу жиҳат сизга эртанги баҳс олдидан қўл келиши мумкинми?

- Йўқ. Клуб футболи ва терма жамоа даражаси катта фарқ қилади. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб футболчилари асосан легионерлар.

- Қирғизистон терма жамоаси бунга қадар Ўзбекистонга қарши тўққиз маротаба тўқнаш келган ва барча ўйинларда мағлуб бўлган экан. Ушбу статистика сизларга босим ўтказмаяптими?

- Менимча, йўқ. Ушбу факт кўпроқ мухлислар ва раҳбариятга таъсир ўтказса керак. Футболчилар эса бунга эътибор беришмайди. Футболчилар фақатгина яхшироқ ўйин намойиш этиш ҳақида ўйлашмоқда.

- Қирғизистон президенти Бишкекдаги баҳсдан олдин, агар терма жамоа ғалаба қозонса, автомобиль совға қилишини ваъда берган деган фикрлар тарқалганди. Эртанги баҳс олдидан ҳам шундай ваъдалар берилдими? 

- Ўзбекистон президенти ваъда берганми?(кулади). Йўқ, мен бундан хабардор эмасман. Футболчиларда мотивация етарли. Бу гап-сўзлар кўпроқ мухлислар ва футбол атрофидаги инсонларга тегишли. Футбол федерацияси бизни жуда яхши қўллаб-қувватлаб келмоқда. Сиз айтган гаплардан хабарим йўқ.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+9   
19 мар 20:28:43
Kaxramon Karriev
Химоя чизигидаги савол энг савиясиз савол мен учун, хадеб мактанавермаслик керак
+6   
19 мар 20:36:53
Forever
Himoya chizig'i? Blya Abduqodir Husanov haqida fikringiz yangi Gelik oldi ko'rdingizmi demaptida?
+5   
19 мар 20:58:38
Sherzodjon Abdullayev
Сизлардан бир пример лигада уйнамасин эканда
+3   
19 мар 21:32:37
Bu shunchaki o'yin
Ўзбекистон терма жамоасининг айни дамдаги ҳимоя чизиғини қандай баҳолайсиз?
Shu savolni bergan jurnalist o'ta bachkana ekanligini bildirib qo'yibdi
+3   
19 мар 21:12:07
Баходиржон 1912
Дадсини пулига ўқиган журналистлар каллада ҳеч вақо йўқ саволди аҳволини қара э ўла сўтак
+3   
19 мар 20:54:56
Dilshodbek9099
Ximoya chizig'i xaqida savol bergan jurnalist o'zining saviyasini ko'rsatib qo'yibdida
+3   
19 мар 20:34:22
Ikromjon
Бунака мактанчок савол бериш учун ёлоки булиш керак
+2   
19 мар 23:26:08
Ekspert Futbol
E ahmoqona savollar bermanglar, futbolga aloqador boʻlsin. Avtomobil beradi, Himoya chizigʻimiz haqida fikriz deb savoyasizlik qilmanglar. Tayyorgarlik, prinsipaylik, oʻyin oldi tayyorgarlik. Bunga nima deysiz? Qancha pul olasiz? Ichki chempionatiga baho bering? Bunaqa narsalar qiziq boʻlsa oʻzi bilan shaxsiy suhbatlashing, bunaqa rasmiy tadbirlar AFC da qoldida. Chet ellik yoki guruhmizdagi raqiblar bu tadbir oʻyin oldi va keyingi jarayonlarni kuzatib oʻrganadi. Nima kerak bunaqa saviyasizlik! Ertaga terma jamoamizga omad tilayman. Qirgʻiziston oddiy raqib emas, bepisand munosabatda boʻlishmasin. Futbolda hujum qilib raqibga imkon bermaslik kerak. Oʻyin vaqtida ham 1:0 yoki 2:0 holatlarini ushlab qolishga emas koʻpro gol urishga xarakat qilishsin. Taktika hujum va tartibli himoya boʻlishi kerak. Gollar soniyam ertaga bizni zararmizga ishlamasin. Eronga qarshi ruhiyat koʻtarinki boʻlishi kerak! Qirgʻiziston bilan faqat judayam tez oʻynash kerak imkoniyat boʻlmasin ularda xar bir qarich joy uchun talashib oʻynasin.
+2   
19 мар 20:52:02
Sahoyat Reise
Автомобил совға қилиш хақида савол бунча тутуриқсиз булмаса. Бу саволга ким хам, "ха, ваъда берди" дейди?!
+2   
19 мар 20:51:04
dessi anvar
жуда паст савиядаги саволлар , ундан кўра БААдан қанча ақча алдынгдер демайсанми бизни ютиш учун , бир кун келиб ўзларингни ҳам чуқурга итариб кетади демайсанми
+1   
19 мар 22:00:05
Salah Muhammad
Шу саволларни берсам қандоқ бўларкин демадимикин а савол беришдан олдин (ўзини кулги қилиб хаммага) берган саволларни қаранг ээ тавбаа
+1   
19 мар 21:39:59
Odilbek Abdushukurov
Kaxramon Karriev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Химоя чизигидаги савол энг савиясиз савол мен учун, хадеб мактанавермаслик керак
"Sizlarda Manchester city o‘yinchisi bor" degan javobni kutganda, maqtanib.
   
20 мар 01:14:35
Davronbek Abduvaliev
Мехмон терма жамоаси мураббийидан бизни терма жамоа хақида мақтов эшитмагунча бир бирига ўхшаш саволларни бераверинглар.
   
20 мар 01:14:21
Davronbek Abduvaliev
Мехмон терма жамоаси мураббийидан бизни терма жамоа хақида мақтов эшитмагунча бир бирига ўхшаш саволларни бераверинглар.
   
20 мар 01:14:15
Davronbek Abduvaliev
Мехмон терма жамоаси мураббийидан бизни терма жамоа хақида мақтов эшитмагунча бир бирига ўхшаш саволларни бераверинглар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика