UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  4 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3

Қайси мураббийлар Моуриньодан устунлар? Янгиликлар

Қайси мураббийлар Моуриньодан устунлар?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Жозе Моуриньо дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири ҳисобланади.


Табиийки, "Special one" қарши ўйинларда муваффақиятли натижа қайд этиш кўп ҳам мураббийларга насиб этавермайди. Бугун Моуриньога қарши ўйинларда яхши статистикага эга бўлган 6 нафар мураббий билан таништирамиз.



Алан Пардью
. Евро-2016да Хожсоннинг муваффақиятсизлигидан сўнг айнан Пардью ушбу лавозимни эгаллашга муносиб номзод сифатида қаралганди. Якунда эса Сэм Эллардайс терма жамоа бош мураббийига айланиб, истеъфо беришга ҳам улгурди. Пардью "Ньюкасл"да фаолият олиб борганида "аристократлар"нинг қонини ичган. Унинг Моуриньога қарши статистикаси 3 ғалаба, 2 мағлубият.



Тони Пулис. Ўзига хос тактикага эга бўлган мураббийнинг "беназир"га қарши ўйинлардаги статистикаси 2 га 2! Яъни, 2 ғалаба, 2 мағлубият!


Клаудио Раньери. Италиялик мураббий ҳам статистика борасида Моуриньога ютқазмайди. 6 та ўйин: 2 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият. Ушбу сурат кўп нарсадан дарак беради :)



Рафаэль Бенитес. Португалиялик мураббийнинг Бенитес билан муносабатлари ҳеч қачон дўстона бўлмаган. Моуриньо баъзида очиқчасига Рафанинг устидан куларди. Шунингдек, Бенитес "Реал" ва "Интер"да айнан Моуриньонинг ўрнини эгаллаган. Томонлар 12 маротаба тўқнаш келганлар ва 4 тадан мағлубиятга эгалар.



Юрген Клопп. Моуриньо ва Клопп ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гап кетганида албатта 2013 йилдаги "Реал" - "Боруссия Д" ўйинини ёдга олмасдан иложимиз йўқ. Роберт Левандовскининг ажойиб голлари... Ҳуллас, Клоппнинг Моуриньо жамоаларига қарши ўйиндаги статистикаси 5 та ўйин: 3 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият.



Пеп Гвардиола. Бунгача ушбу мураббийларнинг тўқнашувини "Эл Классико"ларда кўп кўрганмиз. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, айнан Моуриньо "Реал"га келиши билан "Барселона"нинг гегемонлигига чек қўйилади. Мураббийлар ушбу мавсумдан бошлаб яна бир чемпионатда фаолият олиб бормоқдалар ва ўзаро тўқнаш келишга ҳам улгурдилар. Манчестер дербисида ҳам испанилик мураббийнинг қўли баланд келди. Умумий статистика эса 17 та ўйин: 8 та ғалаба, 6 дуранг ва 3 та мағлубият. Устунлик Гвардиола томонда. Айтганча, эртага ушбу икки мураббий Англия лигаси кубогида яна ўзаро куч синашадилар!


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика