Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади

Оқил Абдубарноев
22 дек 2025
Элит ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" – "Насаф" учрашуви ўтказиладиган стадион ўзгарди.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби расмий баёнотида Ўзбекистоннинг "Насаф" жамоасига қарши ўтказиладиган учрашув ўйни ўтказиладиган стадион ўзгартирилганини маълум қилди. Жидда шаҳридаги шаҳзода "Абдуллоҳ ал-Файсал" номидаги стадионида бўлиши режалаштирилган баҳс эндиликда шу шаҳарда жойлашган "Қирол Абдуллоҳ Ал-Инмаа" стадионида ўтказилади.

"Йўлбарслар"нинг "Насаф"га қарши гуруҳ босқичи доирасидаги беллашуви 23 декабрь куни соат 23:15  да старт олади.

Айни пайтда "Ал Иттиҳод" жамоаси Элит Осиё Чемпионлар лигаси жадвалида 6 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. "Насаф" эса ҳозирча очко жамғармаган ҳолда гуруҳ жадвалининг қуйи поғонасидан жой олган.

Маълумот учун, "Ал Иттиҳод" клуби маҳаллий мусобақалардаги танаффус пайтида БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказди. Йиғин давомида жамоа икки ўртоқлик учрашуви ўтказиб, биринчи баҳсда "Палм Сити"ни 6:0 ҳисобида, иккинчисида эса "Галф Юнайтед"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Ал Иттиҳод матбуот хизмати