

Майамидаги "Ну Стэдиум" аренасида бўлиб ўтган баҳс меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
36-дақиқада Гонсало Лухан майдондан четлатилганидан сўнг "Интер Майами" бир киши кам бўлиб қолди. Таъкидлаш жоизки, майамиликлар сафида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ва уругвайлик форвард Луис Суарес илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишди.
"Коламбус" таркибида дубль муаллифига айланган Гонсало Тапия ҳамда Таха Хабрун ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 28 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 60 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаган эди. "Коламбус Крю" эса 47 очко билан еттинчи поғонадан жой олган.



