ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячиси Вальверденинг атрофидагилар билан боғланди

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 17:31
Париж клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердега қизиқмоқда.

Журналист Маркос Бенитонинг "El Chiringuito" эфирида маълум қилишича, парижликлар аллақачон уругвайлик футболчининг вакиллари билан алоқага чиқишган. Бироқ, бу Вальверде "Реал"ни тарк этмоқчи ёки мадридликлар унга янги жамоа излашни айтган дегани эмас.

Аввалроқ, ўтган ҳафта жамоавий машғулот пайтида Вальверде кийиниш хонасида Орельен Тчуамени билан муштлашиб қолгани ҳақида хабар берилганди. Натижада уругвайлик футболчи йиқилиб, столга урилган ва бош мия жароҳатини олган. Клуб ҳар икки футболчини 500 минг евродан жаримага тортди.

Жорий мавсумда Вальверде Ла Лигада 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 8 та ассист муаллифига айланди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito