

ПСЖ бугунги ўйинда Лабубу (монстр кўринишидаги коллекциябоп юмшоқ ўйинчоқлар бренди) билан ҳамкорликдаги янгиликни тақдим этади.
Матвей Сафонов жамоаси Лига 1нинг қолдирилган 29-тури доирасида сафарда "Ланс" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
"Бугун оқшом "Ланс"га қарши ўйинда "Пари Сен-Жермен" либосларида Лабубудан илҳомланган махсус принтдан фойдаланилади.
Ушбу ташаббус клубнинг спорт, мода ва замонавий маданият чорраҳасидаги мавқеини мустаҳкамлашга, шунингдек, "Ici C’est Paris – La Maison" шиори остидаги фаоллиги орқали ўзининг халқаро таъсирини кенгайтиришга бўлган интилишини намойиш этади", — дейилади ПСЖ хабарида.




