

Бу ҳақда "L'Equipe" хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли франциялик футболчи 2026/27 йилги мавсум захира дарвозабони бўлишни истамайди, аммо унинг ПСЖдан кетиши молиявий сабабларга кўра қийин бўлиши мумкин.

Унинг кетиш этимоли фонида француз клуби "Порту" ва Португалия терма жамоаси посбони Диогу Коштага катта қизиқиш билдираётгани таъкидланмоқда.
Шевалье ПСЖга 2025 йилнинг ёзида қўшилган. 2025/26 йилги мавсумда у россиялик дарвозабон Матвей Сафоновга рақобатда ютқазди. Француз футболчиси охирги марта январь ойида ўйнаган; апрель ойида машғулотлар пайтида ўнг сонидан жароҳат олган.
Шевалье парижликлар сафида барча мусобақаларда жами 26 ўйин ўтказган, уларда 28 та гол ўтказиб юборган ва 10 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаган.



