ПСЖ - "Истанбул" учрашувида ишлаган ҳакам мавсум охирига қадар четлатилди
08 мар 2021 23:15
Янгиликлар
ПСЖ - "Истанбул" учрашувида ишлаган ҳакам мавсум охирига қадар четлатилди
УЕФА расмий сайтида ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида ПСЖ ва "Истанбул" жамоалари ўртасида ўтказилган баҳс борасида баёнот эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда ишлаган рефери Себастьян Кольцеску турк клуби мураббийи Пьер Вебони "қора" деганликда айбланганди. Шу боисдан учрашув вақтинча тўхтатилган ва эртаси куни давом эттирилганди.
Тергов натижаларига кўра, ҳакам ушбу мавсум якунига қадар ҳар қандай футбол фаолиятидан четлатилган. Унинг ёрдамчиси Октавиан Шовре билан келишув ёздириб олинган.
УЕФА баёнотида ёзилишича, учрашув ҳакамлар ўта қўпол масъулиятсизликка йўл қўйишган ва УЕФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан тузилган қоидаларни бузишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар