Бошқаларга ўрнак. "Реал"нинг энг тартибли футболчиси ким?

Sherzod Nurmatov
18 сен 2026, 11:48
Жуд Беллингем Мадриднинг "Реал" жамоасидаги энг интизомли футболчи ҳисобланади.

“The Touchline” нашри маълумотларига кўра, англиялик ярим ҳимоячи ҳар куни асосий машғулотлар якунлангач, клубнинг машғулот базасида қолиб ишлашда давом этади.

Хабарда айтилишича, Беллингем кунлик режимни қатъий сақлаган ҳолда, қўшимча вақтдан тикланиш муолажалари ҳамда тренажёр залидаги машғулотлар учун фойдаланади. Англиялик футболчининг бундай ёндашуви профессионализм ва интизом бобида уни "Реал" кийиниш хонасида бошқалардан ажратиб туради.

2.jpg

23 ёшли ўйинчи Жозе Моуринью жамоасидаги асосий фигуралардан бири бўлиб қолмоқда. У ушбу мавсумда "Реал"нинг 7 та расмий учрашувидан 6 тасида асосий таркибда майдонга тушди. Клуб ундан ҳам ярим ҳимояда, ҳам ҳужумчилар ортидаги ҳужумкор позицияда унумли фойдаланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Беллингем жорий мавсум "Реал Мадрид" сафида 7 та ўйинда қатнашиб, 3 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди. Фақатгина Ла Лиганинг ўзида у мадридликларнинг барча 6 та баҳсида иштирок этиб, 5 тасида бошланғич таркибда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›