ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди

Mirjalol Normatov
20 июн 2025
ПСЖ "Борнмут"га Илья Забарний борасида иккинчи таклифини жўнатди.

"Sky Sports" маълумотларига кўра, Париж клуби "Борнмут"га 22 ёшли футболчи борасида 55 миллион евро таклиф қилган.

Бироқ инглиз клуби таклифга рад жавобини берган ва футболчисини 70 млн евродан камига сотмаслигини маълум қилган.

Ҳимоячи ушбу мавсумда АПЛнинг 36 ўйинида қатнашди ва 1 голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports