

Бугун мухлислар 2 та учрашувга гувоҳ бўлишади. Самарқандда "Каттақўрғон" "Лочин"ни меҳмон қилади. Соат 15:00 да старт олади. Куннинг иккинчи баҳси эса Қорақалпоқ дербиси бўлади. Унда "Арал" ва "Жайхун" ўзаро баҳс олиб боради. Тўқнашув соат 16:00 га белгиланган. Ушбу баҳсда "Арал" жамоаси мағлуб бўлмаса, турнир якунига 3 тур қолганида муддатдан аввал Суперлига йўлланмасини нақд қилишади.
18 октябрь
“Каттақўрғон” – “Лочин”
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Бобоев, Сардор Ҳасанбоев
Назоратчи: Қаҳрамон Йўлдошев
Комиссар: Диёр Хотамқулов
“Арал” – “ҚМУ Жайхун”
Бош ҳакам: Муҳаммадали Бахтиёров
Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Қувондиқ Дусчанов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Санжар Зарипов



