UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  1 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  3 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  1 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  6 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  9

Превью. "Олмалиқ" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Машъал"

Теглар :  ОлмалиқМашъал
Олий лиганинг 10-турида "Машъал" клуби сафарда "Олмалиқ" меҳмони бўлади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Машъал» (Муборак)
28 май 2016. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Бу икки клуб олий лигада 14 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 8 ўйнда ғалаба қозонишган, уч учрашув дуранг билан якунланган. “Олмалиқ” 3 бора рақибини мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам воҳа клубида устунлик – 20:16 Ўзаро ўйнларда “Машъал” 27 очкони, “Олмалиқ” эса 12 очкони қўлга киритган.

“Машъал”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг ҳам “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти эса 4:0 ни ташкил қилади.

2015 йил биринчи даврада Муборакдаги учрашувда мезбонлар ғалабага эришишганди. Жамшид Ҳасанов, Зафар Тўраев ва Зоҳир Қўзибоевнинг голларига меҳмонлар таркибида ҳимоячи Адриан Кашкавал жавоб берганди – 3:1.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:

22.08.2014 «Олмалиқ» - «Машъал» 1:3
20.09.2014 «Олмалиқ» - «Машъал» 2:1
20.10.2012 «Олмалиқ» - «Машъал» 4:0
16.04.2011 «Олмалиқ» - «Машъал» 2:2
03.04.2010 «Олмалиқ» - «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Машъал” шу кунгача олий лигада “Олмалиқ” майдонидан икки ғолиб бўлиб қайтган. Уч марта “Олмалиқ” зафар қучган. Фақат бир марта дуранг кузатилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика